Uncategorized

Термиз шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида маблағлар талон-тарож қилинган

Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Термиз шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ўтказилган текширишда, марказнинг собиқ директори И.Х. ҳамда шуъба мудираси Д.С. ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиб, жамғармадан ажратилган маблағларни 10.05.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда 30 нафар фуқароларни 8 та хўжалик юритувчи субъектларга ишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқ чиқарилганлиги ҳақида сохта маълумотлар тузишган. Сўнгра марказнинг компьютер дастурига киритиб, ушбу фуқароларга жамғармадан ажратилган 90,5 млн. сўм пул маблағларини хўжалик юритувчи субъектларга ўтказиб бериб, кўп миқдорда бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар И.Х. ва Д.С.ларга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan