Uncategorized

Инвесторлар билан янги лойиҳалар ҳақида музокаралар олиб борилмоқда

Жорий йилнинг 29 апрель куни, Бойсун туман ҳокими А.Жўраев, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Депутати Х.Хўжамқулов ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокида Хитой давлатидан ташриф буюрган “SINOMA” компанияси инвестори ҳамда маҳаллий ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида музокара ўтказилди.

Музокара давомида Хитой давлатининг “SINOMA” компанияси томонидан йилига 1500-2000 млн тоннагача цемент ишлаб чиқариш заводини қуриш масалалари муҳокама қилинди.

  

Туман ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи М.Қодиров мутасаддилар ва “SINOMA” компанияси инвестори ҳамда маҳаллий ҳамкорлар билан ушбу завод учун қурилиш мўлжаланган ва ер майдонлар жойига чиқиб ўрганилди.

Бойсун тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan