Uncategorized

РАҲБАР ЎРИНБОСАРЛАРИ ПРЕЗИДЕНТ ОЛДИДА ЖАВОБГАР ВА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ОЛДИДА ҲИСОБДОР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» (22 июля 2021) қарори қабул қилинди

☑️Унга кўра,

▪️Белгиландики, вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгардир ҳамда Вазирлар Маҳкамаси олдида ҳисобдордир.

☑️Қуйидагича тизим жорий этилади:

▪️давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишини баҳолашнинг асосий мезонлари ва кўрсаткичлари статистик ва идоравий ҳисоботлар ҳамда таҳлилий маълумотлар асосида тизимли мониторинг қилинади;

▪️мониторинг натижалари асосида раҳбарлар ўринбосарларининг фаолияти танқидий таҳлил асосида тегишли давлат бошқарув органлари коллегиал органи ва хўжалик бирлашмаларининг кузатув кенгашларида ҳамда Вазирлар Маҳкамасида ҳар чорак якуни бўйича муҳокама қилиб борилади;

▪️баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари асосида ҳар бир раҳбар ўринбосари фаолиятига баҳо бериш орқали уларга рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.

☑️Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари томонидан фаолият кўрсаткичлари ижроси бўйича ҳар ой оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, теле ва радио каналлар орқали ахборот берилишини таъминлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan