Uncategorized ЖАМИЯТ

Тошкент вилоятида «Nexia» каналга тушиб кетди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида каналга тушиб кетган автомобиль қутқарувчилар ёрдамида олиб чиқилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 25 июль куни соат 16:45 ларда Олмалиқ шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи «Таначи—Бўка» каналига «Nexia» русумли автомобиль ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиш оқибатида тушиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан зудлик билан қутқарувчилар воқеа жойига етиб борган ва фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар техникаларини жалб қилган ҳолда автомобиль каналдан олиб чиқилган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan