
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.Т., Ф.С. ва Ж.М. “Боғишамол” МФЙ ҳудудида фуқаро А.А.га жами 2 000 қути “ESSE CHANGE” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 46 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, улардан жами 2 421 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.