ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Когон туман прокурори пора билан ушлангани айтилмоқда

Кеча, 13 февраль куни Бухоро вилояти Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.  

Маълум қилинишича, ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Когон тумани прокурори 90 минг АҚШ доллари олаётганда ушланган.

Аниқланишича, Баҳодир Ғуломов Бухоро вилояти прокуратураси иш юритувидаги «Когон ёғ-экстракция заводи» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича қидирувда бўлган жамият таъсисчиси М.И.дан унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб беришини айтган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Баҳодир Ғуломов Когон тумани прокурори лавозимига 2022 йилнинг апрелида тайинланган эди. У аввал Бухоро вилояти прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда «Оқдарётумангаз» газ таъминоти бўлими бошлиғи пора олаётган вақтида қўлга олинган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan