ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Савдо дўконидан олти миллион сўм пул ўмарган аёл қўлга олинди

Денов туманида 2022 йил 21 май куни туманнинг “Янгиобод” маҳалласида яшовчи, тадбиркор Д.Камол (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 20 май куни туманнинг “Лолазор” маҳалласида жойлашган кийим-кечак савдо дўконида бўлган 6.000.000 (олти миллион) сўм пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Сариосиё тумани “С.Шерозий” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Шахзода (исм-шарифи ўзгартирилган) содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 24 май куни Н.Шахзодага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan