ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Самарқандда эркак аёлини ва 5 ойлик фарзандини ўлдириб, ўзини эса осиб қўйди

Эркак аёлининг бўйин соҳасига қайчини санчган, бешикда ётган 5 ойлик чақалоғини эса бўғиб ўлдирган.

Ўтган йилнинг 24 декабрь куни соат 23:22 атрофида Самарқанд вилояти Оқдарё тумани «Галаравот» маҳалласида яшовчи фуқаро А.А. (эркак) яшаш хонадонида унинг турмуш ўртоғи М.А. (аёл) ва 5 ойлик фарзанди П.М. тан жароҳатлари билан ўлик ҳолатда топилганлигини маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилганда М.А. бўйин соҳаси чап ён томонида 2 дона санчиб-кесилган жароҳати мавжудлиги, вояга етмаган чақалоқ П.М. тан жароҳатсиз ҳамда хонадон эгаси А.А. ушбу ҳовлининг оғилхонасини чердак қисмига арқон билан бўйнидан осилган ҳолатда топилган.

«Дастлабки тезкор маълумотлар ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувларига кўра, А.А. турмуш ўртоғи М.А. билан оилавий келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, уни қайчи билан бўйин соҳасига 2 марта уриб ўлдириб, сўнгра бешикда ётган 5 ойлик фарзанди М.П.ни қўллари билан бўғиб ўлдириб, кейин ўзини ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган», — дейилади хабарда.

РСТEИАМ Самарқанд филиалининг дастлабки маълумотномасида, марҳума М.А.нинг ўлими бўйин соҳаси чап ён томонида 2 дона санчиб-кесилган жароҳати натижасида, вояга етмаган чақалоқ М.П.нинг ўлими сабаби бўғилиши натижасида нафас етишмовчилигидан ҳамда А.А.нинг ўлими сабаби бўйнидан арқон билан осилишида механик асфиксиядан келиб чиққанлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 25 декабрь куни туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а», «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan