ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Фарғонада “Агробанк” собиқ мансабдорлари салкам 4 млрд сўм пулларни ўзлаштиргани аниқланди

Улар банкка омонат сифатида пул қўйган фуқароларнинг пулларини ўзлаштиришган. Банк ҳолат тафсилотларини очиқлади.

Аввалоқ, ижтимоий тармоқлар орқали Фарғонада “Агробанк” собиқ мансабдорлари омонатчиларнинг биридан пулларни ўзлаштириб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарлар юзасидан “Агробанк” АТБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, банкнинг ички аудит хизмати томонидан Фарғона филиалида ўтказилган аудит текширувлари давомида филиал бошқарувчиси лавозимида ишлаб келган Х.О. ва бошқалар томонидан банкка 600 млн сўм пул топширган омонатчининг ушбу пул маблағларини 2023 йил март ойида бошқа мақсадларда чиқим қилиб, омонатчининг пластик картасига ўзларининг пулларидан банк орқали ойма-ой пул ўтказиб келишгани, ўзларига ишониб топширилган пул маблағларни ўзлаштириб юборишгани аниқланган.

Шунингдек, ички аудит хизмати томонидан ўтказилган текширувда банкнинг собиқ масъул филиал ходимлари томонидан “Фергана-Осеана” масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг 1,5 млрд сўм маблағлари қалбаки ҳужжатлар асосида ўзлаштириб юборганлиги ҳам маълум бўлган.

Бундан ташқари, текширув давомида банкнинг собиқ мансабдор шахслари томонидан кунлик касса ҳужжатлари маълумотларини сохталаштириш йўли билан 1,8 млрд сўмни ўзлаштириб юборилганлиги фош этилган.

Тегишли ҳужжатлар асосида банкнинг Фарғона филиали собиқ мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилган ва айбдор шахсларга нисбатан тегишли айблов эълон қилиниб, ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а, г” банди ва бошқа моддалари билан тегишли жазолар тайинланган ва етказилган зарарлар айбдорлардан ундирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan