ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

НАФС БАНДАЛАРИ

“Нафс шундай балодур, ёнган ўтга соладур”. Мана шу гапларни ким, қачон айтган бўлсаям, “линейка”дай тўғри айтгани рост. Донишмандларни айтган бу сўзи, ҳозирги кунда ҳар қадамда учрайди. Яхшиямки саломлашганда қисташмайди. Йўқ аслида саломлашиб бўлгач нафс ишга тушади. Нафсдай кучли қуролни ўзи йўқ. Нафс бомбаниям портлатмай осмонга учиради. Ҳоҳласа ўртада келишув бўлолмай қолса яна ерга тушириб порлатиб юборади.

Нафс деган бало билан коррупция деган қуругир бир қориндан талашиб тушган эгизаклардир. Бу эгизаклар фақат қабр ичида йўқ. Қабр ташқарисида эса ғиж-ғиж. Ким қандай кўради буни билмадим. Бироқ шундайгина ёнимизда турган бўлади.

«Ало-ало, ҳа ака, бўлди тушундим. Айтган суммани ҳисобимга ўтказинг, ярими сизники, раҳмат!» Бу сўз ҳам қабристонда айтилган сўз. Қулоқ эшитадида.

Нафсини жиловлаёлмаган кимсани шерга ем бўлганини эшитганмисиз? Эшитмаган бўлсангиз, эшитинг.

Саҳрога кетаётган кимса, қараса йўлида қуёш нуридан ялтираб турган тиллога кўзи тушади. Нафсига қул бўлган ҳалиги кимса тиллоларни барини олмоқчи бўлади. Бироқ шу ерни ўзида оғзини очиб турган шерни пайқамабди. У тиллога ташлангач, шер ҳалиги кимсага ташланиб, паққос туширибди. Ана сизга нафс. Нафс дегани ҳар хил тоифа одамлар томонидан, ўзларини касби-корига мослаштириб ишлаб чиқилган.

Қурувчи қурилишидан, шифокор шифосидан, ўқитувчи мактабидан, фермер даласидан, сотувчи товаридан киракаш уловидан, бозорчи олиб сотаридан, мулла эшон калимасидан, хуллас ҳаммасини бир ризқи бор. Ризқни ҳам  ҳалол ҳароми бўлади. Ана шунисидан фарқланади. Наф бандаларидан бири Бўри Қаршиев билими қанчалик ғовлаб кетган  буни билмадигу, у киши эллик ёшни қоралаган бўлсада, ҳеч бир тайинли ишнинг жиловини тутмаган. Қишлоқдаги маракаларда дуои каломини ўқиб юрса керак.  Энг ёмони у киши ҳеч бир қонунга айтилмаган шаърий никоҳ ўқишни ўзига одат қилиб олган. У кишини нафси шу йўлга олиб кирган.

Қонуний никоҳлари бекор бўлмаган Саттор Хуррамов билан Шоира Муродовалар ўртасида шаърий никоҳ ўқиб, нафс қулига бўйсунди. Суд уни шу иши учун беш суткалик қамоқ жазосига қарор қилди.

Яна биттаси , аниқроғи Тоштурди Абиев ҳам ўзини яхши мулламан, – деб ўзбошимчалик ишларга қўл уриб юрганлардан чиқиб қолди. Ўзи жомеъ масжидида имомлик қилиб, бошқаларга бузғунчилик ишларга қўл урманглар дейиш ўрнига , шакаргуфторлик қилиб, шаърий никоҳни ўқишни ўз зиммасига олган. Бўлмаса Эргаш Норовни гулдек оиласини чирқиллатиб Руқия Назарова билан шаърий қуппа ўқиб қўярмиди. Буни нафс балоси дейдилар. Пулни юзи иссиқлик қилиб, қонунни ҳам четлаб ўтган чала мулла Тоштурди Абиевга етти суткалик малакасини ошириб, қонунни ўргатиб қўйиш учун суд томонидан махсус қарор чиқарилди. Ётган “люкс “ жойи учун базавий ҳисобнинг ўн беш фоизи ҳисобида ҳар куни учун пул тўлайдиган бўлди.

Нафс балодур, ёнган ўтга соладур, деб бежис айтмадикда. Ахир нафс бало бўлмаганда мулла Вали яна нафс қулига айланармиди. Илгари ҳам нафси уни уятга қўйиб, жазо олишга гирифтор қилганида ҳам тавба қилдим, пушаймонман, бошқа бу иш такрорланмайди, деб аҳд қилган эди. Йўқ. Бўлмади. Аҳди-ю қасамини бузди. Пул бўлса чангалда шўрва деганларидек, унинг нафси чангал устига чиқариб қўйганини ўзи ҳам билмай қолди.

Мулла ака мана хизмат ҳақингиз,-деб бир даста пулни олдига қўйгач илгари    оиласи билан оралари очиқ бўлмасада Добил Тўраев билан машуқаси Собира Абдиеваларга яширинча шаръий никоҳ ўқиб, бугундан бошлаб сизлар эр-хотинсизлар, деб фатво берди.

Муллани кимдир чақирди. У ташқарига чиқса, илгари ҳам чақириб судга олиб борган нозир турибди. Э, мулла ака, яна қовун туширибсизда. Қалинроқ кийиниб олинг, борадиган жойингиз бироз совуқроф дея эслатиб қўйди.

Мулла Вали Бўриевни яна етти кеча-ю, етти кундуз номози қазо бўладиган бўлдида. чунки, унга илгари чала қолган жойидан яна билимини ошириш учун қарор чиқарилди.

Бўри Эргашев уч нафар фарзандини ташлаб,  маҳалласидан чиқиб кетганига ҳам анча бўлди. Тўрт маҳалла нариги қишлоқдан бир жувонга дардини айтиб уйланмоқчи бўлди. У жувонга ҳам бир эркак керак бўлиб турганидан рози бўла қолди. Бироқ никоҳсиз яшамаймиз, бир мулла топинг никоҳлаб қўйсин.

Бўрибой ҳам яна беш маҳалла наридан бир чала муллани адресини олиб, уйига бориб хизматини айтди. Ўртада келишув бўлиб, икки бевага қуппани қўйиб, ҳақини олиб жўнаб қолди. Шу кундан бошлаб улар эри-хотин бўлиб яшай бошлади. Фарзандли ҳам бўлишди. Катта хотини қайнонасига ўғли қаерда яшаётганини, уйланиб фарзандли бўлганини эшитиб айтди. Келин қайнона йўлга чиқиб, сўраб суриштириб охири уларни яшаш жойини топди. Не кўз билан кўрсинки, эшитганларининг бариси рост бўлиб чиқди. Дилдора кундоши Ироданинг қўлидаги боласини олиб отиб юборди. Келин қайноналар ўртасида бўлди жанжал, бўлди можора. ахири бу хабар керакли жойга ҳам етиб борди. Ҳаммасини жам қилиб, ҳужжат қилиб гаплашилди. Гапни охири чала муллага етганда, мулла акамиз Соат Назаровга сиз гуноҳкорларнинг бошисиз дея, ўн сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Баҳром Суюнов ўз оиласидан кўнгли совуб юрган кезлари Фотима деган жувонга сўз отиб, унга уйланмоқчи бўлганини айтди. Баҳром бир таниши орқали Хуррам деган муллани адресини олди. Мулланикига бориб гаплашиб уни нафсини банд қилиб, ишини битказиб олди. Янги оиласи билан яшаётган чоғи, эски оиласига тўламай юрган ўн тўрт миллиондан кўпроқ қарзи борлигини унга эслатиб қўйди.

Унча пулни тўлаш иложи йўқ дегач роппа-роса ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазосини олди. Уларга шаръий никоҳни ўқиган Хуррам Муродов деган мулла ҳам четда қолмади. Ўн суткагина ётиб чиқадиган бўлди.

Яна бир чала мулла Ҳайит Ҳакимов  ҳам Эркин Муродов билан Ноила Мардоноваларни ноқонуний никоҳлаб қўйганлиги учун тўрт миллион тўрт юзу олтмиш минг сўм жаримага тортилди.

Мана сизга нафс бандалари ҳақида икки калима сўз айтдик. Ҳар жума куни жомеъ масжидларига айтиладиган вазларни бири шу шаръий никоҳларни ўқимаслик тўғрисида бўлади десак бу хато эмас. Барибир нафсларини қулига айланган мулла эшонларимиз борлиги ҳам рост!

Одил Нормаҳматов, Сурхондарё вилоят суди раиси ўринбосари –жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси                                                                                       

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan