Жамиятда муҳим институт ҳисобланган oилaни ҳaр тoмoнлaмa муҳoфaзa қилиш, oилa мaнфaaтлaрини ҳуқуқий ҳимoялaш дaвлaтимиз сиёсaтининг устувoр йўнaлишлaридaн ҳисобланади.
Инсoннинг дунёқaрaши ва аҳлоқий фазилатлари аввало oилaдa куртaк ёзaди ва шаклланади. Фарзанднинг эртaгa қaндaй инсoн бўлиб вoягa eтиши, унинг иқтидoрининг шaкллaниши, нимaлaргa қизиқиши у қaндaй oилaдa тaрбия тoпгaнлигигa ҳар жиҳатдан бoғлиқдир.
Oтa-бoбoлaримиз oилaвий тaрбияни энг муҳим дoлзaрб вa нoзик мaсaлaлардан бири сифатида қараб келишган. Кeлин қилиш, қиз узaтишдa aввaлo бўлғуси кeлин ёки куёвнинг қaндaй oилaдa тaрбия тoпгaни суриштирилган. Шу бoис, фaрзaндимизнинг бaxту сaoдaти, ёруғ кeлaжaги учун ҳaрaкaтни у дунёгa кeлгaн кундaн бoшлaймиз. Зoтaн, aқлли, oдoбли, билимдoн, мeҳнaтсeвaр, иймoн-эътиқoдли фaрзaнд нaфaқaт oтa-oнaнинг, бaлки бутун oилa, бутун жaмиятнинг энг кaттa бoйлигидир.
Инсон ўзининг ҳаётини оиласиз тасаввур эта олмайди, чунки оила инсоннинг шахс сифатида қарор топишига муҳим тарбиявий таъсир кўрсатади. Инсон оилада аввало она тилида сўзлашишни ўрганади, миллати, халқи урф-одатларини, анъаналарини, умуминсоний қадриятларни ўзлаштиради, бошланғич дунёқараши шаклланади.
Шу сабабли оила фуқаролик жамиятнинг муҳим ижтимоий ва маънавий-ахлоқий таянчи ҳисобланади.
Агарда оилада ўзаро ҳурмат ва кучли тарбия бўлмаса, унинг барча аъзолари ўз бурчларини зарур даражада адо этмаса, бир-бирларига эзгулик билан меҳр- оқибат кўрсатмаса, яхши ва муносиб тарзда яшаш мумкин эмас.
Жамиятдаги оила институти ўз қонуниятлари асосида қурилади. Бунда оила ўзининг кўп асрлик мустаҳкам маънавий таянчларига эгадир.
Ўз навбатида, оила институти давлат ва жамият томонидан маълум бир муҳофаза қилиниши заруриятини ҳам тақозо этади. Дунё миқёсида тан олинган инсон ҳуқуқларига оид халқаро-ҳуқуқий хужжатлар ҳамда давлатимиз раҳбари ва Қонунчилик органи томонидан қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар бу борада муҳим таянч вазифасини ўтамоқда.
Сўнгги 5 йилда жамиятимизнинг асосий бўғини бўлган оилаларни янада мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, замонавий оилани ривожлантириш, оилавий қадриятлар ва анъаналарни тарғиб этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармонининг қабул қилиниши жамиятда ва оилаларда соғлом, барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини самарали жорий этишда муҳим ҳужжатлардан бири бўлди.
Оилаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ваколатли давлат бошқаруви органи – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда мазкур вазирлик ҳузурида оилавий ҳаёт, унинг барқарорлиги, ривожланиш тенденцияси ва муаммоларини илмий-амалий тадқиқ этиш мақсадида “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.
Шунингдек, Республикамиз туман ва шаҳарларида “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари” ташкил этилди.
Ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларни, эҳтиёжманд оилаларни ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг химоясини таъминлаш, оила институтини ҳар томонлама мустаҳкамлаш бўйича давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида энг қуйи бўғин – маҳалла ва хонадонгача кириб борадиган вертикал “Маҳаллабай” тизими ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” мақсадли тизимлари жорий этилди.
Айниқса оилавий тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар учун “Ҳимоя ордери” бериш тартибининг ўрнатилиши оиладаги аёллар ҳуқуқларининг химояси борасидаги муҳим кафолатлардан бири саналади.
Оила институтини мустаҳкамлаш борасида маҳалла фуқаролар йиғинларида оилалардаги низо, зиддият, тазйиқ, нотинчликлар ҳамда ажримларнинг олдини олиш мақсадида Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари ташкил этилди.
Мамлакатимизда ҳар йили 15 май – “Халқаро оила куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Асосий Қонунимизнинг XIV-боби алоҳида “Оила”га бағишланган ва 63, 64, 65 ва 66-моддаларни ўз ичига олади. Хусусан, 63-моддада қайд этилганидек, оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 11-моддасида,Оилавий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш суд томонидан фуқаролик суд ишларини юритиш қоидалари бўйича, ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда эса, васийлик ва ҳомийлик органлари ёки бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Оилавий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ушбу Кодекснинг тегишли моддаларида назарда тутилган усулларда амалга оширилади деб кўрсатилган.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан оилавий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва оилаларни сақлаб қолиш юзасидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасида “Суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.”- деб кўрсатилган.
Амалдаги қонунчилик талабларига кўра қонуний никоҳ давлат ҳимоясида эканлиги инобатга олинган ҳолда судлар томонидан тарафлар ўртасида қонуний никоҳни сақлаб қолиш мақсадида мазкур тоифдаги ишларни кўришда жиддий ёндошган ҳолда иш тутмоқдалар.
Хусусан, судлар томонидан тарафларга ярашишлик учун қонунда қонунда кўрсатилган муҳлат берилиб, суднинг ажрими туман оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлимларига ҳамда тарфлар яшайдиган маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги яраштириш комиссияларига улар билан тегишли яраштириш чораларини кўришлик учун юборилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.”-деган талабига асосан, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш учун ишда етарли далиллар ва асослар мавжуд бўлган ҳоллардагина судлар тарафларни никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори чиқармоқда. Аксинча оилани (эр-хотинни) вақтинчалик келишмовчиликлар никоҳдан ажратишга асос бўла олмаслиги эътиборга олинган ҳолда судлар томонидан даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини рад қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилиб, кўпгина оилалар сақлаб қолинаётганлигини кузатиш мумкин.
Конституциямиз талабларига асосан кўпгина қонунларимиз ва кодексларимизда вояга етмаганларни ижтимоий ҳимоялаш ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини кафолатловчи нормалар назарда тутилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасида вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарлик ва 123-моддасида эса, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Конституциямизнинг 66-моддасида “Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар”, дея қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96-116-моддаларида ота-она ҳамда болаларнинг тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида сўз юритилган.
Оила Кодекснинг 109-моддасига мувофиқ, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт. Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалар қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Хулоса ўрнида шуни айтадиган бўлсак, ҳар бир ота-она оила билиб, фарзандларини давлатимиз ва жамиятимизнинг ривожига ўз ҳиссаларини қўшадиган етук инсон қилиб тарбиялашлари бурчлари эканлиги унутмасликлари лозимдир.
Баходир Джумаев,Сурхондарё вилоят суди раиси ўринбосари –фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси