ЭЪЛОН

Юртимиз ҳамширалари Германия клиникаларида ишлаши мумкин

Бугун чет элда ишлаш истагидаги фуқароларимиз учун зарур имкониятлар яратилмоқда. Уларнинг меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари кўриляпти. Хусусан, тиббиёт соҳасида ҳам!

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Швейцариянинг “GLOBOGATE Concept AG.” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия соғлиқни сақлаш муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.

Номзодларга қўйилган талаблар:

✅ Умумий ҳамширалик учун иш тажрибаси — шифохонанинг турли бўлимларида камида 4 йил, реанимация ва интенсив терапия йўналилишида эса 2 йил (фақат беморларни парваришлаган) бўлиши;

✅ 39 ёшдан ошмаган бўлиши;

✅ шифохонада иш тажрибасига эга бўлиши (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик, гинекология, шошилинч тез тиббий ёрдам, педиатрия, поликлиника-патронаж, акушерлик соҳасида ишлаган номзодлар қабул қилинмайди);

✅ судланмаганлик;

✅ жисмонан ва руҳан соғломлик;

✅ тиббиёт коллежи (фақат 3 йиллик диплом ёки олий маълумотли ҳамширалик)ни тамомлаган бўлиши;

✅ беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;

✅ Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида ўқиш (2 босқичли танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);

✅ номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;

✅ Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;

Лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

? Тошкент шаҳрида бепул тураржой;

? ўқув хонаси;

? ойлик стипендия.

Шунингдек, «GLOBOGATE Concept AG.» қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:

? немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;

? тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;

? ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;

? ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;

? Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;

? меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 100 евродан, 3 ойлик касбий таълимдан сўнг 3 100 евродан бошланади) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

?Рўйхатдан ўтиш учун

? Батафсил маълумот олиш

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan