ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Термиз шаҳрида электр жиҳозлари учун ажратилган маблағларни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Термиз шаҳар ободонлаштириш бошқармаси мансабдор шахслари “P.E.” ва “L.G.” МЧЖ масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, 22 турдаги электр жиҳозлар ва 3 турдаги декоратив шаклларни сотиб олиш учун ажратилган 381,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan