ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Субсидияга уй олиб бермоқчи бўлган «ишбилармон» қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг берган хабарига кўра, Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.С. бошқа бир фуқаро Л.К.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Гулистон шаҳар, “Янги ҳаёт” МФЙда янги қурилган кўп қаватли уйлардан субсидия асосида хонадон олиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan