ДУНЁ

Техасда савдо марказидаги отишмада бир киши ҳалок бўлди, уч киши яраланди

Техас штатининг Эл-Пасо шаҳридаги Cielo Vista Mall савдо марказининг озиқ-овқат кортида номаълум шахс томонидан содир қилинган отишма натижасида камида бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди, дея хабар беради Deutsche Welle.

Гумондорлардан бири қўлга олинди, полиция унинг эҳтимолий шеригини қидиришни давом эттирмоқда. Сержант Гомеснинг сўзларига кўра, савдо марказидаги ўқ овозлари тартибсизликни келтириб чиқарди, «қўрқиб кетган харидорлар қочиб кетишди».

Фуқаролар воқеа жойига яқинлашмасликка чақирилди, чунки у ерда воқеалар давом этаётган эди.

CNN маълумотларига кўра, яраланган икки эркак ҳозир Эл – Пасо университети тиббиёт марказида оғир аҳволда. Учинчи қурбоннинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan