ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қашқадарёда салкам 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт Тошкентга сотиш учун олиб келинаётганлиги аниқланди

Ҳеч қандай ҳужжатларсиз гўштлар Nexia’га санитария қоидаларига зид равишда юкланиб, олиб кетилаётганда тўхтатиб қолинган.

Видеодан кадрҚашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, вилоятдаги «Умакай» постида Nexia’ни бошқариб кетаётган ҳайдовчи тўхтатилиб, текширилган.

 Автомашина ичида салкам 1 тонна истеъмолга яроқсиз, ҳужжатларсиз мол гўштлари борлиги аниқланган. Ҳайдовчининг айтишича, у гўштларни Тошкентга бозорда сотиш учун олиб келаётган бўлган.

Гўштлар лаборатория текшируви учун вилоят ветеринария ва санитария-эпидемиология марказига олиб келинган ва истеъмолга яроқсиз деб топилиб, тегишли тартибда йўқ қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan