Сбербанк маълумотларига кўра, ипотека кредити олувчи чет элликлар орасида Ўзбекистон резидентлари 3-ўринни эгаллаган. Россияда уй-жой сотиб олиш бўйича битимларнинг тахминан 11,7 % уларнинг ҳиссасига тўғри келади.
Биринчи поғонани Беларус фуқаролари (26,2%) эгаллади, кучли учликни эса тожикистонликлар (16,0%) якунлади.
Чет элликлар кўпроқ Москва вилояти (30,6%), Москва (26,8%) ва Санкт-Петербург (14,4%) шаҳарларида уй-жой сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.