ДУНЁ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тадбиркор Россия мудофаа вазири ўринбосарига пора берганликда айбланиб ҳибсга олинди

Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Ивановга пора берганликда айбланиб, “Олимпситистрой” компаниясининг эгаси Александр Фомин ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

Фото: Москванинг Басманний суди 

Москванинг Басманний суди Александр Фоминни 23 июнга қадар ҳибсда сақлаш бўйича қарор чиқарди. У Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 291-моддаси 5-қисми (пора бериш) билан айбланмоқда.

Тергов жараёнига кўра, Фомин уюшган гуруҳ таркибида Иванов ва бошқа судланувчи — тадбиркор Сергей Бородинга “биноларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятидан озод қилиш шаклида мулкий хизматлар кўрсатган.

24 апрель куни Москванинг Басманний суди Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Ивановни 1 миллион рублдан ортиқ пора олганликда айблаб, икки ойга ҳибсга олди. Иванов айбини тан олмайди. Суд тадбиркор Сергей Бородинни ҳам икки ойга ҳибсга олган. 

РБК манбаларига таяниб, Тимур Иванов иши бўйича Россиянинг бир қанча вилоятларида қидирувлар олиб борилаётганини ёзмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan