ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Нукус яқинидаги полигонда 100 дан ортиқ ит ва мушукларнинг жасади топилди

“Меҳр ва Оқибат” ҳайвонларни муҳофаза қилиш жамияти директори номига Нукусдаги ҳайвонларга бошпана бериш хизматида боқилаётган ит ва мушукларни овқатлантириш учун келган кўнгиллилар томонидан жамоавий ариза берилган.


Уларнинг айтишича, 22–23-июн кунлари ҳудуддан 150 га яқин ит ғойиб бўлган. Бошпана бериш ходимлари итлар шаҳар ташқарисига қўйиб юборилганини айтган.

Бироқ 7-июл куни Нукус шаҳри яқинидаги полигонда 100 дан ортиқ ит ва мушукларнинг жасади топилган. Ҳайвонлар шафқацизларча ўлдирилган. Уларнинг тумшуғи ва панжалари сим билан боғланган, таналарида кўплаб яралар қолган.

“Меҳр ва Оқибат” ташкилоти раҳбарияти ушбу ҳолатни ўрганиб, айбдорларни топиб, қонунга мувофиқ жазолашни сўраб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари ҳамда прокуратурага мурожаат қилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan