ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда ноқонуний виза расмийлаштириш учун пора берган хориж фуқароси қўлга олинди

Шу йилнинг 21 декабрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси масъул ходимига Термиз шаҳрида тадбиркорлик билан шуғулланаётган Афғонистон фуқароси келиб, Термиз шаҳрида яшаб келаётган 2005 йилда туғилган фарзандини 5-6 ой давомида визасиз Ўзбекистон ҳудудида яшаб туриши ёки унга ноқонуний равишда виза расмийлаштириб бериши учун 800 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ маълумот беришича, масъул ходим томонидан Афғонистон фуқаросига пора олиш ва бериш жиноятлари тўғрисида такрор ва такрор ҳуқуқий тушунча берилишига қарамасдан унга пора таклиф қилишда давом этган.

23 декабр куни ўтказилган тезкор тадбирда Афғонистон фуқароси 800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan