ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

295 млн. сўмдан ортиқ бюджет маблағларини талон-тарож қилган термизлик мактаб ҳисобчиси фош бўлди

Термиз шаҳридаги 6-сонли ўрта таълим мактаби ҳисобчиси 2018-2019 йиллар давомида “UZASBO” компьютер техникаси дастуридан фойдаланган ҳолда мактабда умуман ишламаган 8 нафар фуқароларга, ҳомиладорлик таътилида бўлган 5 нафар ходимларга ҳамда мактабда ишлаб кетган 4 нафар собиқ ходимларга сохта ҳужжатлар асосида иш ҳақи ҳисоблаб келган. Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида “ҳисобчи” 295 миллион сўмдан ортиқ бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан мактаб ҳисобчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan