ЖАМИЯТ

Энди автомобилга ишончнома расмийлаштириш учун нотариусга бориш шарт бўлмайди

Энди автомобилга ишончнома расмийлаштириш учун нотариусга бориш шарт бўлмайди_image

Жорий йил 7-июлда ПҚ-311-сонли Автомобил бошқаришда қўшимча қулайликлар яратишга оид Президент Қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.

Эндиликда электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

Бунда электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божи (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўм)га нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

  • бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
  • олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
  • уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).

Масалан, вазият тақозоси билан қайсидир қариндошингиз ёки дўстингиз шошилинч равишда машинангизни бошқариши керак бўлиб қолди. Ҳозирда бунинг учун албатта нотаруисларга бориб, ишончнома расмийлаштириш керак. Аммо кейинчалик, шундоқ телефонингиздан кириб, 5-10 дақиқада ишончнома расмийлаштириб (масалан, 1 ойга 90 минг сўм эвазига), ўша заҳоти йўлга чиқиб кетилаверади.

Бундан ташқари ишончномани нотариал тасдиқлаш учун қуйидаги тўловларни амалга оширишга тўғри келар эди:

Давлат божи.

Герб йиғими.

Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.

Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.

“Нотариус” Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали  автомототранспорт  воситани бошқа  шахсга ўтқазиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини ҳақидаги текширилганлиги учун.

Ушбу Қарорнинг қабул қилиниши фуқароларни ортиқча овворагарчиликдан ҳамда ҳужжатлар билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширишда бюрократик тўсиқлардан ҳалос бўлишига хизмат қилади.

Давлат ҳокимиятининг жамият олдидаги энг асосий вазифаси сифатида аҳоли ҳаёти даражаси ва сифатини ошириш бўйича ислоҳотларнинг натижадорлиги бевосита уларни амалга оширишга қаратилган ҳужжатлар ва қарорларни ижро этиш бўйича интизомнинг қатъийлигига боғлиқ.

Сўнгги пайтларда адлия тизимининг аҳоли билан мулоқоти тубдан ўзгарди, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли билан яқиндан мулоқот қилишнинг янги, замонавий ва таъсирчан шакллари амалиётга жорий этилди, инновацион янги лойиҳалар асосида замонавий тарғиботнинг ўзига хос кўринишлари яратилди.

Айтиб ўтиш жоизки, юқоридаги ўзгаришларни амалга оширилишида адлия органларининг ташаббускор бўлиши, аҳолига енгиллаклар яратиш мақсадида олиб борилаётган сиёсатни йўлга қўйишда пешқадамлардан бўлаётганини кўришимиз мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan