Uncategorized

Узунда қурилиш бўлими инспектори ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Узун туман бўлими, туман прокуратураси ва ДХХ Узун туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳимоясини таъминлаш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Узун тумани қурилиш бўлими инспектори С.Н. ноқонуний даромад орттириш мақсадида, тадбиркорлик субъектининг номида бўлган турар жой кўчмас мулк объектини, Денов тумани қурилиш бўлими масъуллари орқали нотурар жой объекти сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan