Uncategorized

«»Yubileyniy» можароси: Бош Вазирдан умид қилган тадбиркор, муаммони ёритишдан «қочган» журналист» номли ошкора фикрларга РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Куни кеча Diyor24.uz расмий сайтимизнинг YouTube манзилдаги ? https://youtu.be/LMSUITed-Mc линк орқали «Yubileyniy» савдо маркази можаролари ҳақида тадбиркор Улуғбек Хуррамовнинг ошкора фикрларини эълон қилган эдик.

Мазкур мурожаат юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан расмий муносабат билдирилган. Унда шундай дейилади:

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқлар орқали “Сурхондарёлик тадбиркорлар ҳокимлик ўтказаётган аукцион жараёнидан норози” ҳамда “Yubileyniy” можароси: Бош вазирдан умид қилган тадбиркор, муаммони ёритишдан “қочган” журналист” сарлавҳали материаллар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Танқидий материалларда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги объектлар сотиш учун эмас ижарага фойдаланиш учун аукцион савдосига қўйилганлиги, аукцион савдоси ноодатий тарзда бўлганлиги айтилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 472-Ф-сонли фармойишида Ҳарбий суднинг 2020 йил 20 февралдаги ажримига кўра давлатга етказилган зарарни қоплаш мақсадида давлат фойдасига олинган объектларнинг 31 таси Сурхондарё вилояти ҳокимлиги тасарруфига ўтказилиши белгиланган.

Мазкур фармойишнинг 3-бандида ушбу объектлардан давлат эҳтиёжлари учун фойдаланиш зарурияти бўлмаган тақдирдагина оммавий савдолар орқали сотиш кўрсатилган.

4-бандда эса Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан ажрим бекор қилинган ёки ўзгартириш киритилган тақдирда объектлар мулк эгаларига белгиланган тартибда ёхуд Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қайтарилиши юклатилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги тасарруфига ўтказилган объектларни босқичма-босқич вақтинчалик ижарага бериш бўйича аукцион савдога чиқариш режалаштирилган.

Шунга мувофиқ, вилоят ҳокимлиги тасарруфига тўлиқ ўтказилган, Термиз шаҳри ҳамда Денов тумани марказида жойлашган “Yubileyniy” савдо марказлари бинолари ижарага бериш бўйича аукцион савдога чиқарилган.

Бошқа объектлар бўйича ҳозирда кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда. Расмийлаштириш ишлари якунига етказилгач жорий йилнинг февраль ойида қолган объектлар ҳам ижарага бериш бўйича аукцион савдоларига қўйилиши, аукцион савдолари ғолиблари билан қонунчилик талаблари асосида ижара шартномаси тузилишини маълум қиламиз.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan