Uncategorized

Суюлтирилган газ таъминотида онлайн назорат қилиш тизими йўлга қўйилмоқда

Маълумот ўрнида: Сурхондарё вилоятида дастлабки штрих-кодли стикерларни маиший газ баллонларига ўрнатиш ишлари бошланди. Мазкур стикерларни вилоят бўйича жами 544041та тарқатилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 281032 та стикер газ баллонларига ёпиштирилди. Бунинг натижасида “Нududgazta’minot” АЖ томонидан суюлтирилган газ таъминотини онлайн назорат қилган ҳолда аҳолини суюлтирилган газ маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва соҳадаги муаммоларга барҳам бериш кўзда тутилган.

Мазкур тизим уч босқичдан иборат:

▪️I босқич — маиший газ баллонларига махсус штрих кодли стикерлар ўрнатиш;

▪️II босқич — истеъмолчиларни ID карталар билан таъминлаш;

▪️III босқич — мазкур жараёнларни “Е-gaz” онлайн тизимига улаш.

Истеъмолчига берилган ID картада барча маълумотлар кўриниб туради. Муҳими, бу тизим ишга тушиши билан нарх-навони асоссиз ошириш муаммосига барҳам берилади.

Аммо, бу тизимда газ баллон тарқатиш оралиғи 45 кун бўлса, 45 кун ичида фақатгина бир марта пул ечиб олинади. Яъни, 45 кун ичида иккинчи бор газ баллон олишнинг имкони бўлмайди.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan