Uncategorized

Термиз шаҳрида товламачи қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2021 йил 4 ноябрь куни соат 14:00 ларда, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ва шаҳар ИИБ ходимлари томонидан, Денов тумани “Сўфи Оллоёр” маҳалласида яшовчи, Р.Саломатнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) аризасига асосан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, таниши Узун тумани “Янги-хаёт” маҳалласида яшовчи, Н.Нуриддин Р.Саломатга “2.000.000 (икки миллион) сўм пул бермасанг фотосуратларингни аканга юбораман”-деб қўрқитиб, шаҳарнинг “А.Авлоний” маҳалласи ҳудудида, Р.Саломатдан 2.000.000 (икки миллион) сўм пулни олган вақтида ушланган. 4 ноябрь куни Н.Нуриддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan