ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11-январдаги “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-743-Қонуни ҳукуматимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимига қаратилаётган эътиборнинг яққол намунасидир.
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11-январдаги “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 14.09.2021 йилда қабул қилинган, Сенат томонидан 19.11.2021 йилда маъқулланган.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 107-моддасида белгиланганидек, ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талабларини ҳамда бошқа қоидаларини бузиш фуқарорларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга уч бараваридан беш бараваригача жаримага сабаб бўлади.
Янги қонун қабул қилингунига қадар, ушбу кодекснинг мазкур моддаси талабларини бузган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараварига бўлган жарима, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача жарима белгиланган эди.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлдаги “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги ЎРҚ-484-сон Қонунига 3-моддасига асосий тушунчалар янги термин зарарли организм – тушунчаси киритилган. Бу зарарли организм-ўсимликларнинг, ҳайвонларнинг ёҳуд касаллик қўзғатувчи агентларнинг ўсимликлар, уларнинг қисмлари, экиш материаллари, қайта ишлаш маҳсулоти,бошқа маҳсулот ва юклар ҳисобланади.
Қонуннинг 9-моддаси ҳақида тўхталадиган бўлсак, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати тизимини:
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги;
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари;
туман (шаҳар) ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлимлари;
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти (бундан буён матнда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти деб юритилади);
Республика агрокимёвий таҳлил маркази;
Қорақалпоғистон Республикасидаги ва вилоятлардаги чигирткага ва тут парвонасига қарши курашиш хизматлари;
«Биосифат» республика маркази;
ўсимликлар карантини бўйича ташқи иқтисодий фаолият чегара пунктлари, ўсимликлар карантини бўйича давлатлараро чегара пунктлари, республика ички автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва почтамтдаги ўсимликлар карантини пункти ташкил этади.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича махсус ваколатли давлат органидир.
Қонунда “Ўсимликлар карантини давлат инспекция” сўзлари “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ” сўзлари билан алмаштирилган. Ушбу ҳуқуқий хужжат 2022 йил 11 апрелдан кучга киради.

Мазкур Қонун Ўзбекистон республикасида етиштирилаётган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларининг экспортбоплигини таъминлашда, импортёр давлатлар томонидан қўйилаётган фитосанитар талабларини бажарилишга ва Республикамизда фитосанитар вазиятнинг ижобий томонга ўзгартириш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди.
Акрам Абсаматов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.
Отажон Имомов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бош юрисконсульти.