Uncategorized

Биз йўл ҳаракати қоидаларини ўрганамиз!

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Қизириқ туман ўқув спорт техника клубининг ташаббуси билан туман 4-сонли мактабгача таълим ташкилоти билан ҳамкорликда 1-июн халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган “Биз йўл ҳаракати қоидаларини ўрганамиз!” мавзусида назарий машғулот бўлиб ўтди.

Ушбу назарий машғулотларда йўл харакати йўлакчаларидан ўтиш қоидаси, йўл белгилари, ЙҲХБ ходимининг ишорали харакатлари билан боғча тарбияланувчилари яқиндан таништирилди.
Мазкур машғулотда 50 нафардан зиёд тарбияланувчи ёшлар иштирок этишди.
Назарий машғулотдан кўзланган мақсад шундан иборатки, хаёт тарзида доимий фойдаланишимиз керак бўладиган олтин қоидалардан бири сифатида қуйидагилар, йўлларда пиёдаларнинг харакати, светофнинг белгилари, йўл белгиларини ва зарурий ишораларни ёшлар онгига сингдириш.

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan