Uncategorized

Қирғизистон ва Тожикистон чегарада ўт очишни тўлиқ тўхтатишга келишиб олди

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, томонлар чегарага жалб қилинган қўшимча кучларни олиб чиқиб кетишади.

Икки давлат хавфсизлик кучлари чегара ҳудудларида биргаликда патрул қилади, деб хабар бермоқда Спутник Кыргызстан.

Боткен-Исфана автомобил йўли бўйлаб ҳаракатланиш очилган.

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги можародан сўнг расмийлар ўртасидаги мулоқот қандай якунланди?

1.Тўлиқ ўт очишни тўхтатиш;

2.Чегарага, доимий жойлаштириш жойларига жалб қилинган қўшимча куч ва воситаларни олиб чиқиш;

3.Боткен-Исфана автомобил йўли бўйлаб ҳаракатланишни очиш;

4.Икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан чегара ҳудудларида биргаликда патруллик қилиш.

Эслатиб ўтамиз, кеча тунда ўзаро келишмоқчилик туфайли икки давлат чегарасида отишмалар рўй берган эди. Чегарадаги тинч аҳоли эвакуация қилинди, жароҳатланганлар ва қурбонлар ҳам бор.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan