Uncategorized

Садир Жапаров ва Владимир Путин Кремль саройида учрашишди

Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров ўзининг биринчи хорижий ташрифини Россияга амалга оширди. Расмий қабул 24 феврал куни Кремль саройида бўлиб ўтди.

Учрашув бошида Қирғизистон президенти Владимир Путинга Россияга таклифи учун миннатдорлик билдирди ва икки давлат орасидаги муносабатларнинг юқори даражада эканини қайд этди.

“Биз ЕОИИ, МДҲ, КХШТ ва ШҲТ доирасида ҳамкорликни давом эттирамиз. Бу республикамизнинг  ташқи сиёсий ва иқтисодий ривожланиш йўлида – устувор йўналиш бўлиб қолади. Пандемия каби мураккаб даврда бизга кўрсатган ёрдамингиз учун сизга алоҳида миннатдорлик билдирмоқчимиз. Россия вакцинасининг юқори самарадорлиги ва хавфсизлиги дунё ҳамжамияти томонидан тан олинган. Биз ҳам яқин орада аҳолини оммавий вакцинация қилиш кампаниясини бошлашдан умидвормиз”, – деди Қирғизистон президенти.

Россия президенти Владимир Путин Россия ва Қирғизистон муносабатлари иттифоқчилик даражасида эканини ҳамда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Россия Қирзиғистоннинг биринчи рақамли ҳамкори эканини алоҳида қайд этиб ўтди.

Ундан ташқари Россия президенти коронавирусга қарши кураш борасида Қирғизистонда олиб борилаётган ишлар самарали эканини ва бу борада Россия билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш борасида билдирилаётган қўшимча таклифлар борасида Россия Қирғизистонни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Учрашув давомида Қирғизистон президенти Владимир Путинни унга қулай бўлган вақтда Қирғизистонга ташриф буюришга таклиф қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan