ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Термизда ўқув корхонасининг директор ўринбосари қўлга тушди

Йўл ҳаракати қоидаларини билиш, энг аввало кишининг ўзи учун, қолаверса атрофдагилар хавфсизлиги учун зарур. Шу сабабли талабгорлар ўқитилиб, синовдан ўтказилгач, уларга ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади. Аммо, бу тартибнинг асл моҳиятини жуда яхши билган раҳбар ходим моддий манфаат эвазига қинғирлик йўлига кирса, «Оллоҳ кифоя қилсин!», дейишдан бошқа иложимиз қолмайди. Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Сурхондарё автомобил ўқув ишлаб чиқариш комбинати” ўқув корхонаси директор ўринбосари Ш.Б. фуқаро А.нинг укасини автомобил бошқариш учун ўқитиладиган 3 ойлик ўқув курсларига ўқимасдан  10 кунлик муддат ичида ўқиганлиги ҳақида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган. Ва бу хизмати учун ундан жами 2400,0 минг сўм пул маблағларини хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan