ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қашқадарёлик ИИБ ходими фуқарога ноқонуний тарзда куч ишлатган

ИИВ Ахборот хизмати Телеграмм ижтимоий тармоғининг “Elon_qashqadaryo” каналида тарқалган “Қонун ҳимоясида туриб ўзлари қонунни бузаётганларни камида ишдан бўшатиш керак” сарлавҳали видео тасвир юзасидан расмий маълумот берди.

Маълумотда қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Косон туманида жорий йилнинг 30 май куни соат таҳминан 21.40 ларда аҳолининг карантин тадбири қоидаларига амал қилишини назорат қилиш мақсадида ўтказилган тунги рейд давомида, туманнинг Ниҳол МФЙда жойлашган “Ниҳол Саидбарака” савдо дўкони ёнида Қашқадарё вилояти ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими, қонунда белгиланган вазифасидан четга чиқиб, шу МФЙда яшовчи 1992 йилда туғилган Х.М.га нисбатан ноқонуний равишда куч ишлатиб, уни шаъни ва қадр-қимматига путур етказган.

Расмий маълумотда ҳозирда ИИВ Ўз хавфсизлиги хизмати Қашқадарё вилояти бўлинмаси томонидан ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, тадбир иштирокчиларининг ҳар бирини ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилади дейилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan