ЖАМИЯТ

Сирдарёлик болаларга вазирлар совға улашди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда Мактабгача таълим вазири Aгрепина Шин “Сардоба” сувомбори фалокати туфайли Янгиер ва Гулистон шаҳарларига вақтинчалик кўчирилган бир гуруҳ ўқувчилар ҳолидан хабар олди.

Шерзод Шерматов ва Aгрепина Шин 1 июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан болажонларни самимий қутлаб, уларга байрам совғалари улашди.

Шунингдек, тадбир доирасида болаларга ширинликлар, ўқув қуроллари ва бошқа кўплаб совғалар топширилди. Шу билан бирга, сув тошқини натижасида зарар кўрган мактабларга телевизиор, ДВД-плейр ва проекторлар ҳам тақдим этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan