ЖАМИЯТ

Ётоқхона қурган тадбиркор йиллик 3 млрд сўмга яқин субсидия олиши мумкин

Ҳукумат қарори билан давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркор томонидан қурилган талабалар турар жойидаги бир ётоқ ўрни учун уларга Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдорлари оширилди.

Жумладан:

✅ талабалар турар жойларини барпо этиш тадбиркорлик субъектининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилганда, унга давлат шериги (олий таълим муассаcaси) томонидан ҳар бир талаба учун БҲМнинг йиллик 10 баравари ҳамда Давлат бюджетидан субсидия асосида БҲМнинг йиллик 15 баравари, жами 25 баравари миқдорида тўлов кафолатланади;

✅ камида 400 ўринли ётоқхона қурилиши тадбиркорнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилганда, унга талабалар турар жойларида яшаган ҳар бир талаба учун битимда белгиланган муддат давомида Давлат бюджетидан субсидия ажратилиши бир йил учун БҲМнинг 20 бараварига оширилди;

✅ олий таълим муассасаларида юқоридаги шарт асосида ётоқхона қурадиган тадбиркор учун қурилган бино ва иншоотларнинг 20 фоизидан ошмаган қисмини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун хусусийлаштириши мумкинлиги берилди;

✅ тадбиркор томонидан ўзига тегишли ер майдони ёки бинода камида 50 ўринли ётоқхона ташкил этилганда, ҳар бир талаба учун унга битимда белгиланган муддат давомида бир ўқув йили учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори БҲМнинг 15 баравари этиб белгиланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan