Uncategorized

219 та ҳудудда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади

“Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5088-сон, 21.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, республика бўйича жами 219 та ҳудудда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади.

Шунга кўра, рўйхатдаги тегишли 77 та Ёшлар саноат зоналари – 2021 йил 1 сентябргача, қолганлари – 2022 йил 1 январгача тўлиқ ишга туширилади.

Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш Ёшлар саноат зоналарининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Қарор билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

Ёшлар саноат зоналари ҳудудида майдони 1000 м² гача бўлган ер участкалари, истисно тариқасида, электрон аукцион савдоси ўтказмасдан, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарори билан ажратилади.

Молиявий ресурслар бир ёш тадбиркорлик субъекти учун бир йўла 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда 7 йилгача муддат билан тақдим этилади.

2023 йил 31 декабргача Ёшлар саноат зоналари ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг таъминоти билан боғлиқ қуйидагича тартиблар жорий этилади:

➖ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача миқдорида, бироқ 500 млн сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар беради;
➖ устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан зиёд бўлган суғурта ташкилотлари тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача миқдорида, бироқ 500 млн сўмдан ошмаган миқдорда, йиллик 2 фоиз ставкасида суғурта полисини тақдим этади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan