Uncategorized

107 ёшда участкага келиб овоз бердилар

Шерободлик  “Шуҳрат” медали соҳибаси Сойип момо Чориева 107 ёшдалар. Онахон 81-сайлов учаскасига келиб ўзи истаган номзодга овоз берди, дея хабар бермоқда Сурхондарё телеканали муҳаррири Райхон Жумаева.

Маълумот учун Шеробод ҳудудида 67 та сайлов участкаси мавжуд бўлиб, сайловчиларнинг умумий сони 109 минг 882 нафарни ташкил этади. “Тароқли” маҳалласида жойлашган Давлат хизматлари маркази биносидаги 81-сайлов участкасидан эса 1930 нафар сайловчиларнинг овоз беришлари кутилмоқда.

Маҳаллада истиқомат қилувчи  27 нафар фуқаронинг имконияти чекланганлиги боис, уларга махсус кўчма қутилар юборилди ҳамда сайловда ўзлари истаган номзодларга овоз беришлари таъминланди. Сайлов жараёнлари ҳудудларда давом этмоқда.

9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси матбуот маркази

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan