Uncategorized

Тошкентдаги божхона постидан салкам 9,1 млрд. сўмлик ноқонуний товарларни олиб киримоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Тошкентдаги божхона постидан салкам 9,1 млрд. сўмлик ноқонуний товарларни олиб киримоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Тошкентдаги божхона постида салкам 9,1 млрд. сўмлик товарларни божхона тўловларисиз ноқонуний равишда олиб киримоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Респубикаси Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда республикамиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан темир йўл контейнерида келтирилган юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада контейнердаги юклар орасида йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган 5300 дона соябонлар, 251 мингдан зиёд фонар, 3.5 млн. дона болалар учун шарлар ҳамда 10 минг 900 дона лед чироқлари борлиги аниқланган.

Аниқланишича, мазкур товарларнинг умумий қиймати эса салкам 9.1 млрд. сўмни ташкил қилинмоқда. Уларни божхона назоратидан яширинча олиб кириш орқали юк эгалари дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 2.8 млрд. сўмлик божхона тўловларини “тежамоқчи” бўлишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan