Uncategorized

Термик депрессия

Паст босимли иссиқ ҳаво оқими. Бошқача айтганда, »Эрон иссиқ ҳаво массалари».

Марказий Осиёда ҳозирда шу оқим ҳукмрон. 6-7 июль у янада фаоллашади. 8 июль куни эса минтақанинг шарқий қисмида унинг фаол босқич давом этади. Бу кунлари ҳарорат жуда юқорилайди. Кечалари ҳам ҳаво ҳарорати минимуми юқори кузатилади. Катта ҳудудларда ҳаво қуруқлашиб, ҳаво қурғоқчилигини оширади.

7 июль кунидан Қозоғистон шимоли ғарбида совуқ оқимлар аста Марказий Осиёга кириб кела бошлайди. 8 июлдан республикамизнинг ғарби Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларига унинг таъсири сезилади. Кучли фронтал шамоллар эсиб, унинг тезлиги 19-24 м/сга кучаяди. Чанг бўронлари бўлиши мумкин. Республиканинг бошқа ҳудудларида совуқ оқим 9-10 июлдан бошлаб ўз таъсирини кўрсата бошлайди. Ҳаво салқинлашади. Шу билан бирга айрим ҳудудларда кучли фронтал шамол ҳамда чанг бўронлари кўтарилиши мумкин.

Дарвоқе, Қозоғистон ғарбида юқоридаги совуқ оқим 7-8 июль кунлари жуда кучли жала ёғинлар келтириб чиқариши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan