Uncategorized

Сайлов қонунчилигининг кафолатлари

Юртимизда амалга оиширилаётган демократик ислоҳотларнинг энг муҳим афзалликларидан бири шундаки, нафақат қўлга киритилаётган ютуқлар, балки мавжуд муаммо ва камчиликлар хам баралла айтилиб, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинмоқда. Ўтган сайловларда орттирилган катта амалий ва хуқуқий тажриба, шунингдек миллий ва халқаро кузатувчилар томонидан билдирилган тавсиялар сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштиришда муҳим ўрин тутади. Сайлов кодекси асосида “Янги Ўзбекистон—янги сайловлар” шиори остида ташкил этилган сайловлар кўппартиявийлик ва муқобиллик, ошкоралик ва транспарентлик тамойиллари асосида , эркин рақобат, сиёсий партиялар ўртасидаги қизғин тортишув ва баҳс мунозаралар мухитида, умумэьтироф этилган демократик стандартларга мос тарзда ўтказилганлиги ҳалқаро кузатувчилар томонидан хам кенг эьтироф этилди. Бундай эьтирофга эришиш осон бўлгани йўқ, албатта. Айни пайтда эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, янги марралар сари интилиш— давр тақозоси.  Жорий йилнинг 8 феврал куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги қонун фуқароларнинг сайлов хуқуқи кафолатларини давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини янада кенгайтириш, миллий сайлов тизимини такомиллаштириш, сайловларда очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлашдек эзгу мақсадларга эришишда муҳим омил бўлади. Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришларни пуҳта билиш хаммамизнинг бурчимиз.  Фуқароларнинг  ўзини-ўзи бошқариш органлари, жумладан, махаллар  аҳли—- сайловчилар ўртасида сайлов қонунчилиги ва амалиётидаги муҳим ўзгаришларнинг мазмун-мохияти ва ахамиятини кенг тарғиб қилиш алохида ўрин тутишини таъкидлаш жоиз.

Сайловлар жараёнида сайлов участкаларининг кўпчилик қисми махаллаларда ташкил этилади ва фаолият олиб боради. Жойларда ўтказилган давра сухбатларида илгари сурилган бир фикр мени қувонтирди. Яьни Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, жумладан, Халқ депутатлари, туман, шахар (Халқ депутатлари Тошкент шахар кенгаши бундан мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузиш амалиётидан эндиликда воз кечилади. Сайлов амалиётидан аниқ бўлдики, мазкур институт ўзини оқламади.

Халқ депутатлари туман (шахар) Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари институти тугатилиши ва уларнинг ваколатлари туман (шаҳар) сайлов комиссиялари зиммасига юкланиши муносабати билан туман, шаҳар сайлов комиссиялари таркиби 21 нафар аьзогача кенгайтирилади. 2019 йилда ўтказилган сайловлар  жараёнида  мазкур йўналишда сайлов қонунчилигини такомиллаштириш билан боғлиқ қатор вазифалар мавжудлиги маьлум бўлди. Сайлов кодексининг 25-моддасида  “Участка сайлов комиссиялари аьзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан таклиф этилиши мумкин эмас ”, деб қайд этилган. Аммо шифохоналар, дам олиш уйлари, харбий қисмлар, мамлакатимизнинг  чет эллардаги дипломатик ваколатхоналари каби муассасаларда, уларнинг катьий ички тартиб қоидаларидан келиб чиққанда, сайлов участкаси аъзоларини бундай тартибда тузиш қийин. Шуни эътиборга олиб, янги қонунга биноан, мазкур муассасаларда ташкил этилган участка сайлов комиссиялари мустасно эканлиги белгилаб қўйилди.  Эндиликдаги вазифа яратилаётган ана шундай кенг кўламли имконият ва қулайликларнинг қадрига етиб, жорий йилда давлатимиз ва халқимиз олдида турган муҳим сиёсий тадбир -Президент сайловларини катта уюшқоқлик ва юксак савияда ўтказишдан иборат.

Сурхондарё вилоят суди судьяси, Дилором Алмуратова

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan