Uncategorized

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ушбу ҳафтадаги иш жадвали билан таништирди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг брифинги бўлиб ўтди.

Дастлаб ўтган ҳафта давомида Президент иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш, учрашувлар ҳақида қўшимча ахборот, имзоланган янги ҳужжатлар тўғрисида шарҳ берилди.

Давлатимиз раҳбарининг ҳафталик иш жадвали:

⭕️ Бугун Туркия Республикаси Вице-президенти Фуат Октай билан учрашув, мис ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича йиғилиш;

⭕️Сешанба куни давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари, пайшанба куни узум етиштириш ва қайта ишлаш масалалари бўйича тақдимотлар;

⭕️ 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми доирасида ёшлар билан учрашув;

⭕️Ҳафта давомида республика ҳудудларига амалий ташриф ҳам режалаштирилган. Бу ҳақида қўшимча тарзда батафсил маълумот берилади.

«Ташрифнинг амалга оширилиши ёки бўлмаслиги ҳудудлар санитария-эпидемиологик ҳолати инобатга олинган ҳолда ҳал этилади», деди Шерзод Асадов.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan