Uncategorized

Юридик университетда сиртқи таълим очилди

Жорий йилда Тошкент давлат юридик университети учун сиртқи таълимга рухсат берилди. Кундузги бўлимга 650 та, сиртқи таълимга 300 та квота ажратилди.

Сиртқи таълим учун ҳам ДТМ томонидан тест олинади.

Бундан ташқари кундузги таълимда бешинчи йўналиш ҳам очилди (ўтган йили 4 та). Бунда абитуриентлар ҳужжат топшираётганда бешала йўналишни ҳам ТДЮУнинг ўзидан танлаши мумкин бўлади. Булар қуйидаги йўналишлар:

— давлат-ҳуқуқий фаолият;
— жиноят-ҳуқуқий фаолият;
— бизнес ҳуқуқи;
— халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик;
— давлат бошқаруви.

Шунингдек, Юридик университетда жорий йилдан бошлаб иккинчи мутахассислик ҳам очиши режалаштирилмоқда.

1 COMMENTS

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan