Uncategorized

Британия: Бирорта давлат Толибонни тан олмаслиги керак

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон якшанба куни ҳукумат ўз фуқароларини Aфғонистондан «имкон қадар тезроқ» олиб чиқиш учун иш олиб бораётганини маълум қилди.

Бош вазир ушбу мурожаатини Aфғонистон президенти мамлакатни тарк этгандидан сўнг эълон қилди. Aфғонистон президенти ушбу ҳаракати билан 20 йиллик ҳукуматни йўққа чиқарган эди.

Жонсон, шунингдек, Толибон масаласи бўйича ўз махкамасининг фавқулодда вазиятлар қўмитаси раиси билан учрашди.

Учрашувдан сўнг, у, сўнгги 20 йил ичида Буюк Британиянинг Aфғонистон кучларига ёрдам берган инглиз фуқароларини, шунингдек, афғон фуқароларини келгуси бир неча кун ичида «имкон қадар тезроқ» олиб чиқиш масаласи устувор эканлигини таъкидлади.

У Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгаши ва НAТОнинг иттифоқчилари билан бирорта мамлакат Толибонни тан олмаслигини таъминлаш учун ҳамкорлик қилишини айтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan