Uncategorized

3 декабр – “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни»

Мамлакатимизда ҳар йили 3 декабр – “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан  кенг миқёсда ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиниб, улар билан давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай хайрли ишлар Сурхон воҳасида ҳам амалга оширилмоқда. Жорий йилда    “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими бошқаруви томонидан вилоят  бўйича 100  дан ортиқ  1-2 гуруҳ ногиронлиги бор аҳоли вакилларига 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда мавсумий кийим-кечаклари тарқатилди. Шунингдек, ҳар йили реабилитация марказларида  200  нафардан зиёд  ногиронлиги бор аҳоли вакилларига йўлланмалар бериб борилмоқда.
Хусусан,  уларга 300 дан ортиқ протез-ортопедия жиҳозлари,  200 га яқин ногиронлар аравачаси, 150 дан зиёд эшитиш мосламаси, 180 га яқин ҳасса ва қўлтиқ таёқлар билан бепул таъминланмоқда. 

3 декабр – “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан “Маҳалла”   хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан
50 дан ортиқ ногиронлиги бўлган хонадонларга 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар тарқатилди.  Мазкур сана муносабати билан уйида ётиб қолган ногиронларга уйма-уй, қолганларига ҳар бир туман, шаҳар ва маҳаллаларда марказлашган ҳолда совға-саломлар етказилмоқда.

3 декабр – “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни»га бағишлаб ўтказилаётган бундай тадбирлар ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратиш борасида республикамизда амалга оширилаётган ишларнинг ёрқин намунасидир.

“Маҳалла”хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят бўлими Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan