Uncategorized

Сурхондарёда йўл ҳаракати қоидабузарликларини автоматлаштирилган тизимда аниқловчи 5 та махсус автомашиналар иш бошлади

Бугун Ўзбекистон ва Германия қўшма корхоналари ҳамкорлигида тайёрланган автоматлаштирилган тизимда ишловчи, тезлик ўлчовчи радарлар билан тўлиқ жиҳозланган махсус автомашиналар вилоят ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан хизматга олиб чиқилди.

Ҳозирча ушбу автомашиналардан 5 таси вилоят ҳудудида расмий иш бошлаган бўлса, кейинги йилларда уларнинг сони янада кўпайтирилиши режага киритилган.

Ушбу автомашиналар ҳаракат вақтида ва тўхтаб турган ҳолатда содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш имкониятига эга.

Маълумот учун жорий йилнинг бошидан вилоят миқёсида жами 339 та йўл транспорт ҳодисалари содир этилган бўлиб, уларда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган бўлса, 250 дан ортиқ одамлар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохоналарга ётқизилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan