Uncategorized

Ҳарбий хизматчилар бировнинг кўмагига муҳтож оилалар ҳолидан хабар олдилар

Юртимизда кўнгли ўксик инсонлар, ногирон ва ёрдамга муҳтож кишиларга эътибор қаратиш энг хайрли ишлардан бири ҳисобланади.

3-декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Какайди гарнизонида истиқомад қилаётган имконияти чекланган оилалар ҳолидан хабар олинди.

Мудофаа вазирлиги маъсул офицерлари ҳамда Жануби-ғарбий махсу ҳарбий округ тасарруфидаги Какайди гарнизони ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳарбий қисм ҳудудига яқин жойда истиқомад қилаётган II гурух ногирони Хусанбой Хушбақов ва II гурух ногирони Нурбек Асадуллаевлар оилалари холидан хабар олишдилар.

Ҳарбий хизматчилар дастлаб уларнинг уй юмушларига ёрдам бериш билан биргаликда томорқалларига мевали дарахтлар экишди, таъмирталаб жойларни таъмирлашди ва деворларни оқлашдилар ҳамда уларга озиқ овқат маҳсулотлари, ун, шакар, ёғ, гўшт, сабзавотлар ҳамда ширинликлар улашдилар.

Маҳалламизда жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари нафақат байрам арафасида мунтазам равишда бизларни ҳолимиздан хабар олишиб туришади, ҳарбий қисмларда ўтказилаётган тадбирларда таклиф қилишиб бизнинг оила аъзоларимизга совғалар ҳамда озиқ овқат маҳсулотлари билан ёрдам кўрсатадилар, бунинг мисолида бундан  бир ой олдин ҳовлимизга кичик иссиқхона ташкил қилишиб кўкатлар экиб беришди, мана бугун ўша кўкатлар кўмкўк бўлиб униб ўсиб турибди дейди II гурух ногирони Хусанбой Хушбақов.

Бундай ҳайрли ишлар Сурхондарё вилоят мудофаа ишлар бошқармаси ҳодимлари томнидан Хайраобод ва Термиз гарнизонларида ҳам ўтказилмоқда.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,

Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan