Uncategorized

«Агробанкка мурожаат: «Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор…»

Таҳририятимизга Денов туманида яшовчи Муротова Холида опадан мурожаат келиб тушди. Унда шундай дейилади:

«Ассалому алайкум.
Мен Муратова Холида, Сурхондарё вилояти Денов шаҳар Ўрикзор маҳалласи, Афросиёб кўчаси, 1-тупик 7-уйда яшайман . Ўтган йил февраль ойида Президент томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури буйича биз ҳам неварам Суюнова Гулфинага тикув машинкасини олиб иш билан банд қилиш ниятида ҳужжат таёрлаб, Денов “Агробанк” га тақдим қилдим. Агробанк ходимлари “Бугун бўлади, эрта бўлади” деб, бир йил бўлди кредит ололмадик. Банк раҳбарига учрашганда ресурс йўк деб баҳона килди, аммо пандемия даврида ҳам фуқароларга кредит чикарди. Уйга олиб келинган тикув машинкаларнинг паспортини баҳона килишди, уни ҳам кўрсатдик. Банк ходими келиб кўриб расмларга ҳам тушириб, ҳужжат тўпламига илова қилди. Бир йил одамни сарсон қилишди. Кредитни берганда ҳам майли эди, бу кунлар унут бўлар эди, лекин афсус. Шу ўринда бир нарсани айтиб кетишим керак, уйда кўп хўжалик турганимиз учун келин ва невараларим ижарага туришади ,ўғлим уйда эмас, қийналишаяпти ёрдам беринг деганим, йиглаганим ҳам бефойда бўлди. “Қорни тўқнинг қорни оч билан иши йўқ” дегани шу бўлса керакда. Энди ёшлар дафтарига киритинг, биз беролмаймиз деб рад жавобимизни берди Агробанк мутасаддилари. Қонун ким учун чикарилаяпти? Имтиёзлар ким учун? Факат банк ходимлари учунми?, деб алам қилади . Сизлардан илтимос ёрдам килишларингизни ва ойдинлик киритишларингизни, нима сабабдан бир йил сарсон қилиб рад жавоб берганини билиб вилоят миқиёсида шунақа “бюрократ” борлигини ёритиб беришларингизни илтимос қилиб сўрайман.
Ҳурмат билан Муратова Холида опа.»

Мурожаат юзасидан тегишли идора мутасаддиларидан жавоб кутиб қоламиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan