Uncategorized

Ипотека-банк Ўзбекистон банклари орасида биринчилардан бўлиб миллий валютада евробонд чиқаришга муваффақ бўлди

Жорий йилнинг 16 апрел куни Ипотека-банкнинг 3 йиллик 785 миллиард сўм (75 миллион AҚШ доллари эквиваленти) миқдоридаги еврооблигациялари халқаро Вена фонд биржасида йиллик 16% (16,5% эффектив) купон ставкаси асосида жойлаштирилган. Бу ҳақида банк ахборот хизмати томонидан маълум қилинди.

Ипотека-банк томонидан миллий валютадаги халқаро еврооблигацияларнинг жойлаштирилиши халқаро капитал бозорига қимматли қоғозларини чиқаришни режалаштирган бошқа салоҳиятли эмитентлар учун рағбат бўлиши кутилмоқда.

Хабарингиз бор, ўтган йили ноябрь ойида Ипотека-банкнинг 300 миллион AҚШ доллари миқдоридаги еврооблигациялари халқаро Лондон фонд биржасида рўйхатдан ўтказилиб жойлаштирилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan