Uncategorized

Бугун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Дилшодбек Усманов Сурхондарёда сайёр қабул ўтказди

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Уставида белгиланган мақсад ва вазифалар ижроси самарадорлигини ошириш, 2021 йилда амалга ошириладиган иш режасига мувофиқ фуқаролар йиғинларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, эҳтиёжманд оилаларга кўрсатиладиган ёрдамлар самарадорлигини ошириш, улар фаолиятини аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб –қувватлаш ва илғор тажрибаларни тарғиб қилиш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси иштирокида ҳар йили икки маротаба анъанавий тарзда ҳудудларга чиқиб, сайёр учрашувлар ўтқазиб келинмоқда.

Бугун Термиз шаҳридаги “Гулистон” маҳалласида ўтказилган учрашув туманлардан ташриф буюрган эҳтиёжманд фуқароларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.

Қабул давомида вилоятдаги ногиронлиги бўлган , эҳтиёжманд 10 нафар фуқарога 1 млн сўмдан моддий ёрдам қилинди. Шунингдек, Термиз шаҳрида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони бўлган 2 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга тикув машинкаси ҳамда 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Шунингдек, меҳмонлар Термиз шаҳридаги “Дўстлик” МФЙни учун қурилган янги бинонинг  очилиш маросимида иштирок этишди. Замонавий услубда қад рослаган мазкур бинода ходимлар учун барча қулайликлар яратилган. Замонавий мебел жиҳозлари, компютер жамланмаси, фуқароларни қабул қилиш хонаси шулар жумласидандир.

Шундан сўнг, Термиз шаҳридаги “Матбуот” уйида вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирокида тизимдаги муаммолар муҳокама этилди ҳамда қилиниши лозим бўлган ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Тадбир сўнггида энг фаол фуқаролар йиғинларига 16та кампютер жиҳозлари ва 13 та мебель сертификатлари топширилди.

Тадбирда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Дилшодбек Усманов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Фаррух Тоиров қатнашди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan