Uncategorized

Электр тармоғига ноқонуний уланган истеъмолчилар таъминотдан узиб қўйилиб, жаримага тортилди

Аҳоли истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланиши Ўзэнергоназорат инспекцияси  Термиз шаҳар электр тармоғи корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда  истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланиш ҳолати ўрганилди.

Ўтказилган рейд натижасида айрим  истеъмолчилар электр энергиясидан фойдаланиш тартиб,  қоидаларини қўпол равишда
бузаётгани аниқланди.

Мана бир мисол. Термиз шаҳридани  4-микро ҳудуд,  7- уй, 1-хонадон  кўздан кечирилганда  ушбу кўп қаватли уйнинг ертўласида жойлашган  тақсимот тармоғидан тўғридан-тўғри  электр энергиясидан фойдалангани маълум  бўлди.

Натижада истеъмолчи  тармоғдан узилиб, тегишли тартибда далолатнома расмийлаштириб, қайта ҳисоб- китоб ишлари амалга оширилди.  Худди шунингдек, Термиз шаҳар 4 микро ҳудуд, 21- уйнинг  1- хонадонидаги  электр ҳисоблагич кўздан кечирилди. Истеъмолчи  электр ҳисоблагични ечиб олиб номаълум жойда сақлаб,  ўзбошимчалик билан тармоқдан ноқонуний фойдаланган.

Истеъмолчи яшаш уйида бўлсада, лекин электр таъминоти корхонаси  ходимларини кўриб, хонадонни эшигини очмасдан дераза орқали мулоқот қилишга киришди. Истеъмолчига электр энергияси тармоғидан қонунга зид фойдалангани тушунтирилди.

Шунга   қарамай,  ушбу фуқаро ҳолат бўйича изоҳ беришни хоҳламади, бефарқлик билан жавоб қайтарди. Ўша жойнинг ўзида истеъмолчининг электр тармоғидан узилиб,   қоидабузарлик бўйича далолатнома  расмийлаштирилди.

Бундан ташқари,  Ибн Сино кўчаси  21-уй,  2-хонадондаги электр энергияси ҳисоблагичи кўздан кечирилди. Истеъмолчи электр хисоблагичдан  назорат тамғасини бузган ҳолда, электр ҳисоблагичга  уланиш схемасига ташқи тарафдан таъсир кўрсатиб, ҳисоблагични сунъий равишда тўхтатиб қўйгани аниқланди.  Ушбу истеъмолчи ҳам тармоғдан узилиб, тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди.

Рейд тадбирлари давомида бу каби кўплаб қоидабузарликлар маълум бўлди. Ўзэнергоназорати  инспекцияси Сурхондарё вилояти бўлими  ҳамда Термиз шаҳар  электр таъминоти корхонаси ходимлари келгусида ҳам бундай ўрганишлар давом эттиради.

 Ҳозирги кунда иноватцион технологиялар асосида масофадан туриб бошқариладиган АСКУЭ тизими ёрдамида тармоқдан  ноқонуний фойдаланиш масофадан туриб  аниқлаш имконияти мавжуд. Шундай экан,  истеъмолчилардан   электр энергиясидан тўғри ва оқилона фойдаланишларини сўраб  қоламиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan