Uncategorized

Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мутахассиси пора билан қўлга тушди

Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мутахассиси мактабдаги таъмирлаш ишларини бажарилгани ҳақидаги далолатномани тасдиқлатиб бериш эвазига тадбиркордан 2000 доллар олганида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

ДХХ ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда туман халқ таълими мудири пора билан қўлга олинди.

Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мутахассиси А.Ш. «L.S.» МЧЖ томонидан тумандаги умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган 300 млн сўмлик жорий таъмирлаш ишларини бажарилгани ҳақидаги далолатномани ХТБ мудирига тасдиқлатиб беришига ишонтирган. Бунинг эвазига эса 2000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan